avatar
Куч
0.00
Рейтинг
0.00

Мақолалар

Менинг бобом, бувим-маҳалламнинг фахри.

Танловлар
            Наманган  вилояти,  Янгиқўрғон  тумани   3-сонли  умумий  ўрта  таълим  мактабининг  9- синф ўқувчиси  Шохиста  Умарованинг « Менинг  бобом- бувим, маҳалламнинг  фахри»  мавзусида ёзган  иншоси.

Мавзу:    Менинг  бобом, бувим-маҳалламнинг  фахри.

Р Е Ж А:

         1. Истиқлол берган  бахт.

         2. Дуо  билан ел кўкарар.

         3. Бобом, бувим-менинг  фахрим.

           Ҳар бир инсон келажак сари интилиб яшайди, неча-неча аждодларимизнинг, ота- боболаримиз Ватан, юрт  тақдири билан боғлиқ  орзулари  бугун   Ўзбекистон   аталмиш  заминда ижобат бўлмоқда. Бизларнинг юрт  истиқболи ва  истиқлоли йўлида босаётган  ҳар бир қадамимиз, қилаётган ҳар бир хайрли амалимиз ўйлаймизки, ёш мустақил  давлатимиз тарихи саҳифаларига битилади. Бугунги кунда истиқлол туфайли эришган  ютуқларимизни санаб адоғига  етиб бўлмайди. Қадимдан бизда маҳалла ҳурмати баланд саналган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов маҳалла фаолиятини ривожлантиришга катта аҳамият бердилар. Маҳалла фаолияти қонунлар билан ҳимояланди. Ҳар бир  фуқаромиз  учун  миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъий назар эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб бериш асослари ишлаб чиқилди.  Биз учун истиқлол-давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юксалтириш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб  ўрнимизни эгаллашдир.
             Мустақилликка эришганимиздан сўнг қишлоғимизда ҳам жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Қишлоғимиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Аввал қишлоғимизнинг йўлларига асфалт ётқизилмаган еди. Қишлоғимиз кексалари ва фаоллари жуда кўп ҳаракат қилишди ва бу ҳаракатлари зоя кетмади. Кўчаларимизга асфалт ётқизилди. Кўча бўйидаги ҳар бир хонодонда гулзорлар ташкил етилди ва йўлнинг икки томонига бир текисда ҳамма арча кўчатларини ўтказди. Ҳозирги кунда еса бизнинг қишлоғимизни ҳеч ким қишлоқ дейишга ҳам тили бормайди. Сабаби кўчаларимиз бир текис, равон, йўл бўйларида арчалар. Ҳамма  шарт-шароитла етарли. Бизнинг маҳалламиз обод маҳаллалардан бирига айланган.
            Ўтганларни хотирлаб, нуронийларимизни  эъзозлаш билан бугунги дориломон кунларнинг  қадрига   етамиз,  тинчликнинг  нақадар  буюк неъмат эканлигини янада  теранроқ англаймиз. Аждодларимизнинг юртимиз равнақига қўшган  ҳиссаларини ўрганиб, тегишли сабоқлар оламиз. Шу маънода юртимизнинг барча вилоятларида, шаҳарлар ва туманларда Хотира майдонларининг бунёд этилганлиги айни муддао  бўлди. Пойтахтимиздаги Хотира майдони эса  ҳамиша зиёратчилар билан гавжум. “Хотира ва Қадрлаш куни”ни нишонлаш бизнинг бой анъаналаримиз ва қадриятларимиздан келиб чиққан десак муболаға  эмас. Нуронийларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш хотира ва қадр тушунчалари  билан ўзаро уйғунлик касб этади. Ёшларимизга ушбу айём  тимсолида ёши улуғларни эъзозлаш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш  каби олий  фазилатларни сингдириб борамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад   алайҳиссаломнинг «Барака улуғларингиз билан  биргадир» деб марҳамат қилишлари  бежизга эмас. Юрт ободлиги ва фаровонлиги  эса унда яшовчи пиру бадавлат отахон ва онахонлар борлиги билан, уларнинг хайрли дуолари билан янада кўркам.
           Ислом дини талимотларида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом “Кексалари-мизга ҳурматда, кичикларимизга иззатда бўлмаган кишилар бизлардан эмас (яъни, имматимдан эмас)” деб хитоб қилганлар. Ёши улуғларга ҳурмат кўрсатиш элимизнинг азалий фазилатларидан. Аҳлоқий тарбиямиздаги ана шу хислат ушбу йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланишида ҳам ўз ифодасини топди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишларини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказларини ташкил этиш каби вазифалар ҳам белгиланган эди.
         Республикамизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини бизнинг   маҳалламиз мисолида кўришимиз  мумкин. Бу барча  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига маҳалла фаоллари ва кексаларимиз бош-қош бўлишмоқда. Менинг бобом-бувим ҳам маҳалла  фахрийларидир. Улар энг машаққатли, яъни ўқитувчилик касбини мукаммал эгаллашган. Ҳудудимиздаги  3-сонли умумитй ўрта таълим мактабида  иш юритишган. Улар узоқ йиллар давомида ўқувчиларга хат-савод ўргатиш билан бирга болаларга ўз  ҳаётий тажрибалари, ўқиган, кўрган-билганлари асосида  ахлоқ-одоб дарсларини ҳам ўтишган. Ҳозирда нафақага чиқишган бўлса ҳам, маҳалла  ташкилий ишларида фаол иштирок этишади. Мен бобом ва бувим билан фахрланаман. Кексалари бор уйнинг файзи, баракаси, савлати, буюклиги бор. Зеро, кексалари қадрланган, уларнинг дуоларини олган юртнинг  келажаги  ҳам  буюкдир.